Бироқ, қарздор алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги сабабли, Урганч тумани маъмурий судининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-4-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Қарздор У.Жуманиязов маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан қасддан муттасил бўйин товлаб келган. Оқибатда, унинг қарздорлиги бугунги кунга келиб 6,5 млн. сўмдан ошиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Урганч туман бўлими томонидан фуқаро Х.Рузметовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Натижада, мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг очиқ мажлисида кўриб чиқилиб, қарздор У.Жуманиязов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди тайинланди.