Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Газиев ҳеч қаерда ишламаганлиги сабабли алимент ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ҳисоб-китоб қилинган ва 5 ой учун алиментдан 3,4 млн сўм қарздорлиги мавжуд бўлган.
Жорий йилнинг 17 февраль куни А.Газиев билан ўтказилган суҳбат жараёнида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси мазмун-моҳияти, ўз вақтида алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилганида у алиментни олдиндан тўлиқ тўлаб беришини маълум қилган.
Ҳисоб-китобларга кўра вояга етмаган С.Газиеванинг моддий таъминоти учун у 18 ёшга тўлгунга қадар жами 99 млн. 908 минг сўм тўланиши лозим бўлгани ҳолда, жорий йилнинг 18 февраль куни ундирувчи Д.Маруфова Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимида холислар иштирокида 99 млн. 908 минг сўм алимент пулини нақд шаклда тўлиқ санаб қабул қилиб олган.
Шунга кўра, қарздорга нисбатан қўлланилган чеклов ва тақиқларнинг барчаси бекор қилиниб, ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатилган.