Жорий йилнинг 13 ноябрь санасида соат тахминан 09:15 лар атрофида Ўзбекистон йўналишининг Алишер Навоий бекатидан ҳаракатланишни бошлаган 40-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган ва бунинг натижасида ушбу ҳаракат таркиби тоннелнинг кириш қисмида 15 дақиқа вақт давомида тўхтатилган.
Йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик ва йўналишда белгиланган ҳаракат жадвали бузилмаслигини олдини олиш мақсадида, ортидаги 39-сонли ҳаракат таркиби орқали тиркамага олиниб, ҳаракат таркиби текширув йўлагига олиб борилган.
Ҳозирги вақтда йўналишдаги барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.
Алишер Навоий бекатида метро поезди 15 дақиқа вақт давомида тўхтаб қолди
Бунга 40-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилгани сабаб бўлган.
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди
- Хоразмда Ляонинг педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали ташкил этилади
- Пенсия ислоҳотлари: фуқаролар ўз келажагидан хавотир олмаслиги лозим
- Терма жамоамиз ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади