Суҳбат давомида элчихона билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, биргаликда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

М.Пирмўхсиний университет билан мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида қайд этди.

Таъкидланганидек, университетнинг бир гуруҳ докторантлари ўтган йили Эронда малака ошириб қайтди ва форс тилини ўқитишнинг янги усулларини ўзлаштириб, университетдаги таълим жараёнига татбиқ этмоқда.

Учрашувда Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Форс тили ва маданияти марказини ташкил этишга келишиб олинди.

Мулоқот чоғида Эрон олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўқув вебинарлар ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида университетга элчихона томонидан янги компьютер жамланмалари тақдим қилинди. Ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида ҳар йилда 4-5 нафар университет ўқитувчиларини Эронга малака оширишга жалб қилиш, Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Форс тили ва маданияти марказини ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашувда, шунингдек, яқин кунларда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан Эроннинг Теҳрон ҳамда Тарбияти мударрис  университетлари ўртасида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилгани маълум қилинди.