Учрашувда номзод суд ҳокимиятида адолатни кафолатлаш тизимини яратиш, тизимда “қон алмашинуви” жараёнларини тезлаштириш ҳамда соҳага янги авлод вакилларини жалб этиш орқали амалга оширилиши ҳақида гапириб ўтди.

Унинг таъкидлашича, мустақил тергов қўмитаси ташкил этилиб, ҳеч кимга бўйсунмайдиган орган фаолияти йўлга қўйилади. Терговни холис, ҳаққоний, шаффоф ва ҳалол олиб бориш таъминланади. Жазони ижро этиш муассасалари Ички ишлар вазирлигидан Адлия вазирлигига ўтказилади. 

Жазони ижро этиш муассасаларидан жазони ўтаб, озодликка чиққан фуқароларнинг жамиятга тез ва самарали мослашиши учун ҳуқуқий асослар кучайтирилади.

Адвокатлик институти ислоҳ қилиниб, жозибали адвокатура тизими шакллантирилади. Соҳага доир қонунчилик асослари такомиллаштирилади. Молиявий имконияти чекланган фуқаролар мурожаат қила оладиган, бунда давлат субсидияларини кўзда тутадиган янги институт ташкил этилади.