Айниқса, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари йўналишида ҳам ислоҳотлар зарурлигини тақозо этди. 2024 йил Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида муҳим қадам қўйилди.
“Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси хузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори айни йўналишда Қонуний талабларни кучайтириш ва назоратни мустаҳкамлаш учун асос бўлди.
Соҳадаги корхоналарга лицензиялар бериш, лицензия талаблари бажарилишини назорат қилиш, яширин айланмаларга қарши курашиш ва соҳадаги муаммоларни бартараф этиш инспекциянинг асосий вазифаларидан этиб белгиланган.
Бугунги кунда соҳада 9643 та субъектлар фаолият олиб бормоқда, буларнинг 3 таси тамаки, 6 таси спирт, 37 таси алкоголь, 23 таси пиво маҳсулотлари ишлаб чиқаради, 290 та корхона улгуржи, 9 284 та корхона чакана савдо билан шуғулланади.
Лицензия тўловлари тўланиши мониторинг қилиниб, 12,9 млрд сўмлик маблағлар ундирилиши таъминланди.
Яширин айланмаларни бартараф этиш борасида 2 та йўналиш устувор этиб белгилаб олинган яъни соҳани рақамлаштириш ва назорат тадбирларини ўтказиш.
Айни кунда мазкур инспекция рақамли технологиялар орқали истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш ҳамда бу соҳада ноқонуний ҳаракатларни барвақт аниқлаш ва соҳада тизимли мониторинг ютиши борасида самарали иш олиб бормоқда. Соҳани ривожлантириш мақсадида халқаро стандартлар жорий йилиш ҳамда миллий қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда таклифлар берилмоқда.
Инспекция ташаббуси асосида 3 та қарор қабул қилинди, 3 та қонун ҳамда 16 та қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ишлаб чиқаришда халқаро стандартларни жорий қилиш мақсадида 5 та янги стандарт ишлаб чиқилди. Янги маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича 500 та технологик йўриқнома тасдиқланди. Соҳага янги кириб келган 5 та алкоголь, 1 та тамаки ишлаб чиқарувчи ҳамда 18 та улгуржи корхоналарга лицензия берилди, 24 та янги омборхонага рухсатнома расмийлаштирилди.
Янги тизим алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солишда шунчаки шаффофлик эмас, балки тезкор мониторингни амалга оширишда ҳамда соҳада яширин иқтисодий ҳаракатларни олдини олишга ҳам хизмат қилмоқда. Инспекция фаолиятининг таянчи бўлган “ИСАТ” номли ахборот тизими ишга туширилди. Соҳада доимий назоратни таъминлаш мақсадида ушбу ахборот тизими орқали 48 та субъектларнинг электрон ҳисоблагичлари, 43 та корхоналарнинг видеокузатув ускуналари ҳамда 132 та спирт ташувчи транспорт воситаларининг “GPS Treker” қурилмалари орқали реал вақт режимида маълумотлар олиниши йўлга қўйилди. 0220Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг электрон ҳисоблагичлар 2 380 та пломба билан муҳрланди.
Рақамли ислоҳотлар бугун нафақат соҳага оид хавфларни аниқлаш имконини, балки катта иқтисодий самара бермоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида давлат бютжет тизимига алкоголдан 2,3 трлн ва тамакидан 2,8 трлн жами 5,1 трлн сўм акциз солиғи ундирилиши таъминланди. Бу эса ўтган йилга нисбатан бюджетга 7 фоизга ёки 324 млрд сўмга кўп (4,7/5,1 трлн сўм) акциз солиғи ундирилиши таъминланди.
Тамаки маҳсулотлари хуфёна айланмаси 2024 йилда
19,6 фоиздан 11,4 фоизга (-8,2 фоиз) тушурилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 9,8 фоизга қадар (-1,6 фоиз) қисқартирилди.
Яширин айланмаларга қарши курашиш йўналишида Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор ва назорат тадбирлари натижасида жами 1493 та ноқонуний фаолиятга барҳам берилди, бунда 36 та яширин ишлаб чиқариш, 39 та ноқонуний сақлаш, 16 та контрабанда, 1 402 та ноқонуний савдо фаолиятига чек қўйилди.
Истеъмолга яроқсиз ҳамда инсон соғлиғи учун хавфли бўлган 42,2 млрд сўмлик 948 минг дона алкоголь ва спирт, 41,1 млрд сўмлик 964,4 минг қути тамаки маҳсулотлари муомаладан олинди.
Жорий йилнинг 10 декабрь куни 246-сонли Фармони қабул қилинди.
Унга кўра 2026 йил 1 апрелидан бошлаб бир қатор товар ва хизматлар, хусусан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали нақдсиз тарзда амалга оширилиши белгиланди.
Бунда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тўловларни қабул қилишга ягона QR кодли тизим ишга туширилади.
Мазкур йўналишда Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини савдосини амалга ошираётган 11 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектларнинг шахсий кабинетига тўловлар фақатгина нақдсиз тарзда амалга оширилиши тўғрисида хабарнома юборилди.
Нақдсиз сотиш қоидаларига риоя этмаганлик юзасидан жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Шунингдек, соҳага оид қонунчилик ижроси борасида Инспекция томонидан биржа савдолари орқали сотилаётган спиртнинг мақсадли ишлатилиши устидан кунлик назорат ўрнатилди. 227 та корхона реализaция қилинган 3,6 млн далл спиртнинг ишлатилиши жойига чиқган ҳолда ўрганилди.
Лицензия талабларига риоя этилиши юзасидан 20 та ишлаб чиқарувчи корхоналарда текширишлар ўтказилди. Алкоголни яширин ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган, шунингдек лицензия шартларини бузган 11 та ишлаб чиқарувчи ва 46 та улгуржи савдо корхоналарининг лицензияси бекор қилинди. Асосийси ушбу йўналишда хавфни олдини олишда ҳам рақамлаштириш тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда соғлом рақобат тамойилларини жорий этиш, бизнес муҳитини яхшилаш, алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солишда қонун устуворлигини таъминлаш иқтисодий тараққиётнинг энг муҳим омилидир.
Дилрабо КУРЯЗОВА
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш
Инспекцияси Ахборот бўлими бошлиғи-
Матбуот котиби