Гап метаболик синдром (қандли диабет, семизлик) билан бирга циррозга олиб келиши мумкин бўлган сурункали касаллик ҳақида бормоқда. Метаболик синдромнинг ривожланиши жигар ҳужайраларида ёғ токсик хусусиятни юзага келтириб, яллиғланишни келтириб чиқаради.
Лаборатория сичқонлари устида ўтказилган тажриба шуни кўрсатдики, омега-3 алкоголсиз стеатогепатит хавфини камайтиради: уни қабул қилгандан сўнг, кемирувчиларда жигар фиброзини (чандиқ ҳосил бўлиши), цирроз ва саратон ривожланишини қўзғатиши мумкин бўлган бета-целлюлин даражаси пасайди, деб хабар беради lenta.ru.
Тадқиқотчилар бу борада тўпланган тажриба метаболик синдром ва жигар саратонини самарали даволаш учун асқатади, деб ҳисобламоқда.