У маълум бир касаллик учун асосий биомаркерни аниқлашга қаратилган.

Гап фосфорланган тау оқсили ёки p-tau 217 ҳақида бормоқда. Беморнинг миясида бошқа токсик оқсилларнинг тўпланиши билан унинг даражаси кўтарилади. Ҳозирги вақтда улар мияни сканерлаш ёки орқа мия пункцияси орқали аниқланади. Иккала тест ҳам қиммат ва ҳар ким ундан фойдаланиш имконига эга бўлмаслиги мумкин.

Янги тадқиқотда ўртача 66 ёшли 786 киши иштирок этди. Уларнинг соғлиғи ҳақидаги маълумотлар 2023 йилнинг февраль ва июнь ойлари оралиғида тўпланган. Бу вақт давомида баъзи иштирокчиларда когнитив пасайиш белгилари намоён бўлди, бошқаларда эса йўқ.

Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, қон текшируви бета-амилоиднинг юқори даражасини 96 фоиз аниқлик билан ва тау оқсилини эса 97 фоизгача аниқлай олади. Иштирокчиларнинг атиги 20 фоизида тест қўшимча текширувни талаб қиладиган ноаниқ натижаларни кўрсатди.

Ҳозирда тест фақат илмий тадқиқотлар учун мавжуд, мутахассисларнинг фикрича, у яқин келажакда оммавий фойдаланишга топширилиши мумкин.

Миядаги ўзгаришлар хотира ва ақлий заифлашувни бошдан кечиришдан 20 йил олдин бошланиши мумкин. Қон тести Альцгеймер касаллигини эрта босқичда аниқлаш ва деменция аломатларини кечиктиришга қаратилган эрта даволанишни бошлаш имконини беради, деб хабар беради mir24.tv.