Ҳукумат қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- ўзгалар парваришига муҳтож шахсларнинг Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган пайтдан бошлаб ҳар чоракда 1 маротаба яшаш шароитлари ишчи гуруҳ томонидан қайта баҳоланиши талабини бекор қилиш;
- “Инсон” марказлари ва оилавий поликлиникалар томонидан кейинги йил учун шахслар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш жадвалини тузиш амалиётини бекор қилиш;
- ижтимоий хизматдан фойдаланувчига берилган ваучерни бекор қилиш, ижтимоий хизмат кўрсатувчини “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимидаги “Оила ҳамкори” платформасида рўйхатдан чиқариш асосларини аниқ белгилаш.
2026 йил 1 мартдан хулқ-атвори бузилишлари бўлмаган руҳий касаллик бўйича диспансер назоратида турувчи деменция, Паркинсон ёки Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган шахслар учун кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати кўрсатилади.