Ушбу фантастик-бадиий фильмда бир киносценаристнинг ҳаётида юз берган кутилмаган ҳодисаларнинг ижтимоий ва психологик таҳлили акс эттирилган.

"Алвидо, сценарист!" фильмининг маълум бир қисми Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида  суратга олинган бўлиб, Янгийўл туманида ҳам тасвирга олиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Зулфиқор Мусоқов, иккинчи режиссёр Музаффар Шодиев, постановкачи оператор Азиз Арзиқулов, фильм директори Шуҳрат Ҳамидуллаев.
Ролларда Бобур Йўлдошев, Феруза Саидова, Нигора Каримбоева, Фарҳод Абдуллаев, Шаҳноза Валиева ва бошқалар. 

Фильмнинг суратга олиш ишлари жорий йил ноябрь ойида тугалланиши кўзда тутилган. Премьера эса 2021 йилнинг январ ойига режалаштирилган.