Гап шундаки, Савдо-саноат палатаси мутахассислари томонидан Amazon.com платформасидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида илк бор ўзбек тилидаги қўлланма ишлаб чиқилди.
Қўлланма икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм платформанинг имкониятлари, савдо-сотиқ ишларини амалга ошириш шартлари каби мавзулар ҳақида маълумотлар берилган.
Қўлланманинг иккинчи қисми эса Amazon.com электрон савдо платформасида сотувчи сифатида рўйхатдан ўтиш, платформанинг мавжуд тарифлари, маълумотларни киритиш тартиби, зарур ҳужжатлар ҳақида тўлиқ ва батафсил маълумотлар мавжуд.
Amazon.com платформаси бўйича янгиликларни кузатишда давом этинг. Яқин кунларда платформада савдо-сотиқ жараёнларини кенгайтириш ва тўғри йўлга қўйиш ҳақидаги қўлланмани тақдим этамиз, дейилади Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати хабарида.