Буюк аждодимиз, йирик давлат арбоби, илм-фан ва маданият ҳомийси, моҳир саркарда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ташаббуси билан Темурийлар тарихи давлат музейида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқаро Амир Темур жамғармаси билан ҳамкорликда “Юксак маънавиятли шахс тарбиясида Амир Темур ўгитларининг аҳамияти” илмий-маърифий анжумани ташкил этилди.
Илмий-маърифий анжуманда сўз олган олимлар ва маданият ходимлари ўз маърузаларида, бугунги таҳликали даврда миллий ғуруримизни тиклашга қаратилган ислоҳотлар – жараёнида Амир Темурга юксак эҳтиром кўрсатиш, жаҳон тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган, мардлик ва адолат тимсоли сифатида улуғланадиган буюк шахс — Амир Темур ҳаёти ҳамда фаолиятини ўрганишга халқаро миқёсда қизиқиш жуда катта бўлиб, у зотнинг бой маънавий меросидан ёшларни ватанпарварлик, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда кенг фойдаланиш юзасидан ибратли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.