Таъкидланишича, Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Амударё дарёси қирғоқлари Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А. Х. Қўлдошев бошчилигида Республика Ҳукумат комиссиясининг ишчи гуруҳи дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ва дамба тиклаш бўйича тегишли муҳандислик-муҳофаза ишларини олиб бормоқда. 

Хусусан, ушбу тадбирларга ФВДТга кирувчи вазирлик ва идораларнинг 365 нафар ишчи ва ходими ҳамда 87 та махсус техника воситаси жалб этилган бўлиб, айни вақтда юзага келиши мумкин бўлган сув тошқинларининг олдини олиш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш мақсадида 1386 м³ бетон бўлаклари ва 2400 м³ тупроқ билан кўмиш ишлари амалга оширилди. 

Эслатиб ўтамиз, республикамиз бўйлаб ҳудудларда белгиланган дастур асосида сойлар ва дарёларда қирғоқни мустаҳкамлаш тадбирлари олиб борилмоқда.