Натижада юртдошларимизни бир қатор касалликларга даво излаб хориждаги клиникаларга катта маблағ эвазига боришларига ва жарроҳлик амалиётларини ўтказиб қайтишларига ҳожат қолмаяпти.
Яқинда мазкур клиникада яна бир жиддий ва эътиборга молик воқеа содир бўлди - урология соҳасида Ўзбекистон тиббиётида биринчи маротаба ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Россиялик таниқли шифокор, Санкт-Петербург шаҳридаги Илья Ильич Мечников номидаги Шимолий-ғарбий давлат тиббиёт университети масофавий литотрипсия кафедраси мудири, уролог, тиббиёт фанлари номзоди Бурлака Олег Олеговичнинг наманганлик ҳамкасблари билан биргаликда ўтказган жарроҳлик амалиёти ниҳоятда мураккаб бўлиб, бу жараёнда йиллар давомида урологик касалликдан азият чекиб келган 6 нафар бемор дарддан фориғ бўлди.
Таъкидлаш ўринлики, Бурлака Олег Олегович европа урология ассоциацияси ва Россия урология жамиятининг аъзоси, простата аденомасини минимал инвазив даволаш бўйича таниқли мутахассис ва қарийб 20 йиллик тажрибага эга шифокор. У оғриқли сийиш ва пастки қоринда оғриқлар шикояти бўлган беморлар билан ишлайди.
Россиялик шифокор «ANAMED» клиникасида яратилган замонавий шарт-шароит ва жиҳозларни кўриб, ниҳоятда мамнун эканини яширмади ва келгусида ҳам назарий ва амалий ҳамкорлик давом этишига ишонч билдирди.
Санжарбек ҲАМИДОВ