Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 12 та хорижий давлатларга қиймати 5,5 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 3,5 миллион жуфт оёқ кийим экспорт қилган. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда бу кўрсаткич 990 639 жуфтга камайган. 

2022 йилнинг январь-февраль  ойларида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:

 Қирғиз Р. — 2,5 млн. жуфт

 Тожикистон — 598 246 жуфт

 Қозоғистон — 291 345 жуфт

 Россия — 77 373 жуфт

 Молдова — 26 896 жуфт

 Грузия — 10 836 жуфт

2022 йилнинг дастлабки икки ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:

 Андижон вилояти — 2 млн.

Самарқанд вилояти — 1,8 млн.

Фарғона вилояти — 1,1 млн.

Тошкент вилояти — 221 минг

Наманган вилояти — 183 минг АҚШ доллар.