Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳрида жамоат транспорти тизимини модернизация қилиш, аҳолига қулай ва экологик тоза транспорт хизматини йўлга қўйиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Янги қурилган 2-электробуслар паркига навбатдаги 40 та замонавий электробус олиб келинди.
Ушбу транспорт воситалари шаҳар кўчаларида белгиланган янги йўналишлар бўйича ҳаракатни бошлаб, аҳолига хизмат кўрсатишга киришди.
Мазкур ташаббус шаҳарда транспорт хизматлари сифатини ошириш, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш ҳамда аҳолига янада қулай шароит яратишга хизмат қилади. Электробусларнинг қатнови йўлга қўйилиши билан шаҳар ичидаги тирбандликлар камайиши ва йўловчи ташиш маданияти юксалиши кутилмоқда.