Унда Тошкент вилоятининг 44 та маҳаллий ишлаб чиқарувчилари 100 га яқин маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Эътиборлиси, икки кун давом этадиган ярмаркада автомобиль секторининг устувор йўналиш сифатида белгилаган ҳолда саноат кооперацияси ўзлаштиришга таклиф этилаётган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар намойиш қилиняпти.
Ярмарка иштирокчилари маҳсулотларига бўлган техник талаб ва кўрсаткичлари акс эттирилган стенд ва тарқатма материаллар билан фаол иштирок этиш ҳамда тақдимотлар (презентация) ўтказади.
Тадбирда тармоқ корхоналар ўртасида ҳамкорлик шартномалари, шунингдек, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни келгусида маҳаллийлаштириш бўйича меморандумлар ҳам имзоланади.