Интернет тармоқларида Андижон туманида тез ёрдам бригадасини уриб ташлангани, лекин урган фуқароларга чора кўрилмагани изоҳи билан видеотасвир тарқалган.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 4 июль куни соат 22:50ларда Андижон тумани ҳудудида жойлашган Қўнжи қишлоқ шифохона пунктида фуқаро Н.Ж. шифокор М.М.нинг фаолиятидан кескин норози бўлиб, шифокорни уриб тан жароҳатлари етказган.
Ҳозирда зиддият иштирокчиларининг барчасини шахси аниқланган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда. Жабрланган шифокор М.М.га суд тиббий экспертизаси тайинланган.