Тарғибот тадбирлари Андижон вилоятининг шаҳар, туманларида жойлашган қишлоқ ва маҳаллари аҳолиси орасида кенг олиб борилди.
Сайёр қабулда оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш истагида бўлган 20 нафар хонадон соҳиблари шу жойнинг ўзида тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиб, уларга оилавий меҳмон уйлари ва ҳостеллар ягона реестридан кўчирма ҳамда махсус гувоҳномалар топширилди. Масъуллар томонидан ташаббускорларга туризмни ривожлантириш, туризм хизмат турларини кўпайтириш ва яхшилаш борасида тегишли тавсиялар берилди.
Аввалроқ, Тошкент ва Жиззах вилоятларида ҳам 20 дан ортиқ оилавий меҳмон уйи ўз фаолиятини бошлаган эди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.