Юзага келган кинетик зарба натижасида бино деворларига шикаст етган.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган, дея хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати.

Бош прокуратура ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса оқибатида 1 нафар киши вафот этган, 11 нафар киши жароҳатланган. Шунингдек,  мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.