ФВВ ахборот хизмати Шаҳрихон туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумот берди. Таъкидланишича, жорий йилнинг 25 январь куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида жойлашган Асака авторураргоҳида ташкил этилган буюм бозорида ёнғин содир бўлди.
Бу ҳақдаги бирламчи хабар ФВБга соат 23:30 да келиб тушди. Зудлик билан айтилган манзилга 20 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб борилди.
Ёнғин оқибатида тахминан 700-800 кв.м майдон ёниб зарарланган. Фуқароларнинг куйиш тан-жароҳатини олгани ва ҳалок бўлгани тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.
Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.