Дастлабки маълумотларга кўра, 1976 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги “Газ 53” русумли юк автомашинаси “Боғишамол” ҳудудидан “Аэропорт” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келиб, тормоз тизимидаги техник носозлик сабабли оралиқ масофани сақлай олмаган.

Натижада тартибга солинган чорраҳадаги светофорнинг тақиқловчи — “қизил” чироғида тўхтаб турган “Damas”, “Nexia-2”, “Matiz”, “Spark” ҳамда “Labo” русумли автомашиналари билан тўқнашув содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида фуқаролар тан жароҳати олмаган. Автомашиналарга техник шикаст етган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати