Аниқланишича, Балиқчи туманида яшовчи 1985 йилда туғилган аёл ва унинг 2006 йилда туғилган қизи умумий баҳоси 819 миллион сўмни ташкил этувчи, 7 дона ностандарт шаклдаги, жами 473 грамм олтин қуймаларни кийимлари остига яширган ҳолда Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” чегара божхона пости орқали Қирғиз Республикасига олиб ўтмоқчи бўлган вақтда тўхтатиб қолинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига мурожаат қилинг. Мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.