Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан қатор тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Aндижон шаҳри "Мангулик" кўчаси 34-уйда ташкил этилган яна бир оилавий меҳмон уйига бош бошқарма томонидан оилавий меҳмон уйи реестридан кўчирма топширилди.
Расман иш фаолиятини бошлаган ушбу оилавий меҳмон уйида қуйидаги қулайликлар мавжуд:
* Wi-Fi;
* Умумий овқатланиш шахобчаси;
* Aлоқа тўлов тизими;
* Дорихона;
* Банкомат;
* Транспорт хизмати
Бу ҳақда Андижон вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.