Вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳаракат таркибини янгилаган ҳолда йўловчиларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, “Алпомиш мероси” МЧЖ томонидан 10 та “Asiastar” ва 10 та “Isuzu” русумли автобуслар олиб келинди. Корхона томонидан навбатдаги босқичда яна 120 та автобуслар олиб келиш режалаштирилган.
КЕча корхона томонидан олиб келинган янги автобуслар Андижон шаҳрининг 1 – сонли “Вилоят ИИБ ЙҲХБ – Марказий шаҳар шифохонаси” йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади, дея хабар беради Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати.