Мамлакатимиз ҳудудида хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қулайликлар яратиш мақсадида меҳмонхоналар сонини ва уларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Андижон шаҳрига ташриф буюрувчи сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида барча қулайликларга эга замонавий ““Premier hotel And” меҳмонхонаси қуриб, фойдаланишга топширилди. Мазкур лойиҳанинг инвестиция қиймати 15 миллиард сўмни ташкил этиб, бино 6 қаватдан иборат.
Меҳмонхона 45 та стандарт тарзидаги хоналар, юқори қулайликдаги 9 та люкс, 9 та делюкс, 2 та апартамент ва 4 та оилавий хоналардан ташкил топган. Шунингдек, 150 нафар иштирокчига мўлжалланган мажлислар зали, тадбир ва маросимлар учун махсус майдон ҳам мавжуд.
Тўрт юлдуз тоифасига киритилиши кутилаётган мазкур меҳмонхона келгусида ҳудудда туризмнинг барқарор ривожига муносиб ҳисса қўшади.