Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Ҳозирда жами 500 тонна ёқилғилар махсус автотранспортлар орқали Андижондаги 214 та хусусий ва "Ўзбекнефтгаз" бренди остидаги АЁҚШларга “Андижон нефт базаси" МЧЖ томонидан етказиб берилмоқда.
Ушбу ҳаракатлар ёқилғи танқислигини олдини олиш, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳамкор ташкилотлар ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорлигида Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан назоратга олинган.
Жараёнлар давомида АЁҚШларда ноқонуний ҳаракатлар ёки бошқа бир муаммога дуч келган фуқаролар рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бошқармасининг +99874 223 57 00, “Андижон нефт базаси" МЧЖнинг +99874 291 11 22 ишонч рақамларига қўнғироқ қилиш орқали мурожаатларини билдиришлари мумкин.