Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, йўловчиларни ташиш мақсадида 2023 йилнинг 6, 13, 20, 27 апрель кунлари 60/59-сонли “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча 4 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади. 

Поезд амалдаги жадвали асосида ҳаракатланади:

60-сонли “Тошкент — Андижон” йўналиши

Тошкент 07:55 — Андижон 13:56

59-сонли “Андижон — Тошкент” йўналиши

Андижон 15:55 — Тошкент 21:45