Хусусан, Олтинкўл туманидаги “ВРБ 2022” МЧЖга қарашли плёнка ишлаб чиқариш цехининг электр ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги натижасида давлат манфаатларига 1 млрд 82 млн 448 минг 450 сўм (2 млн 405 минг 441 кВт⋅соат);

Андижон шаҳридаги “Б.Х.И.” МЧЖга қарашли чойхонанинг электр ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги натижасида давлат манфаатларига 326 млн 208 минг 150 сўм (724 минг 907 кВт⋅соат);

Андижон шаҳридаги “ЗНХ Ф.” хусусий корхонаси электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан алмаштириб юборгани оқибатида давлат манфаатларига 140 млн 159 минг сўм (311 минг 464 кВт⋅соат), учта ҳолатда жами 1 млрд 548 млн 815 минг 600 сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Маълумот учун: ушбу миқдордаги электр энергияси 16 минг 840 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.