Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Терговга қадар текширувларда аниқланишича, бир гуруҳ шахслар ўзаро тил бириктириб, бир нечта масъулияти чекланган жамият ташкил этган ва улар орқали сохта савдо операцияларини расмийлаштирган.

Маълум қилинишича, 2026 йилнинг мартапрель ойларида мазкур корхоналар ўртасида амалда ҳеч қандай молиявий операциялар бўлмаган бўлса-да, жами 1,1 триллион сўмлик маҳсулот етказиб берилгани ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилган.


Шундан сўнг савдодан тушган маблағлар гўёки онлайн назорат-касса машиналари орқали қабул қилингани ҳақида маълумотлар шакллантирилиб, харид чеклари чиқарилган. Натижада 100 мингдан ортиқ фуқаро номигаSoliq Mobileиловаси орқали кэшбек ҳисобланган.

Текширувларга кўра, ушбу схема орқали давлат бюджети маблағларидан жами 35,1 миллиард сўм ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.

Шунингдек, тергов давомида Андижон вилояти солиқ бошқармасининг айрим масъул ходимлари томонидан мазкур корхоналар фаолиятидаги шубҳали операцияларга етарлича чора кўрилмагани ҳам маълум бўлган. Хусусан, йирик ҳажмдаги ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилганига қарамасдан, корхоналарнинг ҚҚС гувоҳномаларини бекор қилиш ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш чоралари кўрилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштиришга оид моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.