Олимпиада ва айрим спорт турларида ғолиб чиққан спортчиларни моддий рағбатлантириш анъанага айланиб бўлди. Футбол бўйича жаҳон чемпионати ҳам бундай мустасно эмас.
Шу кунларда Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатида Англия миллий жамоаси ғолиб бўлса, ҳар бир ўйинчига 400-450 минг фунтдан мукофот пули тўланади.
The Telegraph хабарига кўра, Англия миллий жамоасига турнирнинг ҳар босқичи учун пул мукофотлари белгиланган. Улар финалгача етиб бориб, бош совринга эга чиқишса эса, юқоридан келтирилган мукофот пулига эга бўлади.