Хусусан, янги очилган “Янгиобод” санаторияси 1 минг 300 метр баландликда жойлашган бўлиб, даволаш, соғломлаштириш ва дам олишга ихтисослаштирилган. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 200 нафардан ортиқ дам олувчиларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 17,0 млрд сўмни, умумий ер майдони 2.7 гектарни ташкил ташкил этади, шунингдек, масканда 62 та янги иш ўринлари яратилган.
Малакали шифокорлар, жумладан, кардиолог, терапевт, уролог, гинеколог, невропотолог ва УТД терапевти томонидан сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.
Барча хоналар замонавий тиббий-технологик жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, санаторийда клиник ва биохимик таҳлиллар, соматик даволаш, физиотерапия, фитотерапия, гидроколонотерапия, озонотерапия, тузли ғор, кедр ёғоч туридаги сауна бочка, стоунтерапия, игна терапия, хижома, оловли массаж каби хизматлар кўрсатилади. Шунингдек, амфитеатр, кутубхона, спорт мажмуалари ҳам мавжуд.
Йилнинг ҳар мавсумида сайёҳлар ва саломатлигини мустаҳкамлаш истагида бўлганлар табиатнинг соф ҳавоси, шифобахш сувидан баҳраманд бўлади.
Тадбир давомида меҳмонлар мазкур мажмуада яратилган шароитлар билан танишди.