Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судида 2003–2006 йилларда туғилган С.Қ., З.У., Д.Ў. ва А.У.га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Суд жараёни Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда ўтказилди.

Унга кўра, 20 ёшли С. Қ., 22 ёшли З. У., 22 ёшли Д. Ў. ва 23 ёшли А. У. (II-гуруҳ ногирони)лар шахслар вояга етмаган қиз, 15 ёшли С. Я.ни жинсий зўрлашда айбли деб топилди.

Суд ҳукмига кўра, С. Қ.га ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди билан 10 йил;

З. У.га ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 3-қисми “а” банди билан 12 йил;

Д. Ў.га ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди ва 119-моддаси 3-қисми “а” банди билан 10 йил 6 ой;

А. У.га 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 3-қисми “а” банди билан 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Биринчи инстанция суди ҳукми устидан белгиланган тартибда Тошкент вилояти судининг апелляция ёки кассация инстанциясига шикоят бериш мумкин.