Ангрен шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими мазкур ҳолатни ўрганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ходимлар томонидан мазкур йўл белгиси янгисига алмаштирилди ва йўл ҳаракати хавфсизлиги тикланди. Ҳозирда ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатилишича, йўл белгиларига шикаст етказиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 147-моддасига мувофиқ тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ йўл ҳаракати қоидаларига бефарқ бўлмаган ва бу ҳақда хабар берган фаол фуқароларга ўз миннатдорчилигини билдирди.