Таъкидлаш жоизки, аввалги хусусийлаштириш жараёнларида хорижий профессионал консультантлар билан бир қаторда кўплаб маҳаллий консалтинг компаниялари иштирок этгани мазкур соҳада рақобат муҳити янада ошаётганлигини ҳамда маҳаллий бозорда салоҳиятли консалтинг компаниялар сони ортиб бораётганлигини кўрсатади.
Давактив агентлиги томонидан хусусийлаштириш жараёнларига тенглик ва рақобат тамойилларига асосланган танлов орқали консалтинг компанияни жалб этилиши маҳаллий бозорда ушбу соҳани янада ривожланишига пойдевор бўлмоқда.
Барча консалтинг компанияларни Таклиф тақдим этиш учун сўровномага (RfP) асосан тижорат таклифларини жорий йил 6 сентябрь куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар тақдим этишлари керак экан.