Кинокарвоннинг илк учрашуви Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 71186-ҳарбий қисмда бўлиб ўтди.
Унда киноижодкорлар билан давра суҳбати ташкил этилиб, сўнг Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ko’zgu film” студияси томонидан суратга олинган режиссёр Илҳом Муҳаммадиброҳимовнинг “Мактаб–ҳаётим” бадиий фильми намойиш этилди. Намойишдан сўнг ҳарбийлар ушбу фильмнинг ғояси ва унда яратилган образлар ҳақида қизғин муҳокама юритдилар.