Бу суяк қолдиқлари Мисрда топилган энг қадимги Homo sapiens скелетлари ва дунёдаги энг қадимги скелетлардан биридир.
Топилган суяк қолдиқлари 17 ёшдан 29 ёшгача бўлган, бўйи тахминан 160 сантиметрли, келиб чиқиши африкалик эркакка тегишли экани аввал аниқланган эди. Суякларнинг аксарияти ва бош суягининг бир қисми яхши сақланган.
40 йилдан кўпроқ вақт ўтгач, тадқиқотчилар ўнлаб рақамли тасвирлар ёрдамида эркакнинг юз тузилишини қайта тиклашга муваффақ бўлишди. Топилган шахснинг иккита виртуал 3D модели яратилди.
Улардан бирида йигит нейтрал ҳолатда кўзлари ёпиқ, оқ ва қора тасвирда намоён бўлган. Олимлар иккинчи моделга кўпроқ ижодий ёндашишди ва уни тўқ қора сочлари ва соқоллари калталанган ҳолатда тақдим этишди, дейилади mir24.tv сайтида.