Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг апрель ойида 129 дона трактор ишлаб чиқарилган.

2021 йилнинг январь-апрель ойларида жами 173 дона трактор ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 62,1 фоизга камайган.

Ишлаб чиқарилган тракторлар сони (январь-апрель ойларида):

2019 йил - 164 дона;

2020 йил - 456 дона;

2021 йил - 173 дона.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш саноатида жами 283 дона культиватор ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43,7 фоизга камайган.