“Эквадор ва АҚШ қуролли кучлари террорчи ташкилотлар деб топилганларга қарши операцияларни бошлади”, дейилади Х ижтимоий тармоғидаги баёнотда.

Қўмондонлик Вашингтоннинг Лотин Америкасидаги ҳамкорларининг наркотерроризмга қарши курашишга содиқлигини билдирди.

Ўз навбатида, Эквадор гиёҳванд моддалар савдоси ва фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олишга қарши курашда янги босқич бошланганини эълон қилди.

Расмий баёнотлар ва Эквадор оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, АҚШ декабрь ойида Манаби вилоятидаги собиқ АҚШ базасига шахсий таркибни жойлаштиришни бошлади. Етказиб берилган техникалар орасида самолётлар, дронлар ва радарлар ҳам бор эди, деб хабар берди ria.ru.

Ўтган йили АҚШ гиёҳванд моддалар ташишда фойдаланилган деб тахмин қилинган катерларни йўқ қилиш учун минтақадаги ҳарбий кучлардан фойдаланишни бошлади. АҚШ расмийларининг фикрига кўра, бундай операциялар трансмиллий жиноятчилик ва хавфли моддалар савдосига қарши курашишга қаратилган.