Таъкидланишича, АҚШ ғарбидаги ҳозирги мега қурғоқчилик охирги 1200 йилда кузатилмаган.
Олимлар 400 минг гектар майдонда игнабаргли дарахтлардан иборат фитомасса йўқ бўлаётганини аниқлади. Арчалар қизариб, қуриб қолиш фазасига ўтмоқда. Бу ҳудуд ва унинг атрофидаги экотизмни ишдан чиқаради.
АҚШ шимоли ғарбида бундан олдинги энг катта йўқотиш 1952 йил рўй берган. Ўшанда 220 минг га майдонда игнабаргли дарахтлар оммавий қуриб қолганди. Аммо, ҳудудларда кейинроқ ёш ниҳоллар экиш орқали бу тикланган. Ҳозир эса ҳудудларда ёш игнабаргли дарахтлар экиш наф бермаслиги ойдинлашган. Чунки, прогнозларга кўра, иқлим ўзгариши келгусида АҚШ шимоли ғарбида қурғоқчилик ва исиш частотасини кескин оширади.
Ўзбекистон ҳам яқин келажакда қурғоқчилик билан дуч келиш кутилмаларидан келиб чиқиб, "яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида арча дарахтларни экишни камайтириш ёки экилаётган майдонларда игнабаргли дарахтларни 5-8 % улушгача экиш тавсия этилади. Арча шаҳар ва тоғларда эстетик завқ ҳамда ўзидан камроқ аллергик моддалар чиқаргани учун ҳудудларда кам миқдорда бўлса ҳам сақланиб қолиниши лозим.