Ҳукуматни молиялаштиришга қаратилган иккита қонун лойиҳаси сенаторлар томонидан кўриб чиқилди. Республикачилар ва демократлар томонидан таклиф қилинган ҳужжатлар зарур 60 овозни тўплай олмади, гарчи улардан бири Вакиллар палатаси томонидан маъқулланган бўлса ҳам. Келишмовчиликларнинг асосий манбаи америкаликлар учун соғлиқни сақлаш лойиҳаси бўлди: демократлар йил охирида тугайдиган унинг амал қилиш муддатини узайтирмоқчи.
Ҳукумат фаолияти тўхтатилган вақтда аксарият давлат хизматчилари ишдан бўшатилади. Иши муҳим деб топилганлар (жумладан, ҳарбийлар, тиббиёт ходимлари, чегарачилар ва транспорт ходимлари) маошсиз ишлайди.
АҚШда охирги марта ҳукумат фаолиятининг тўхтатилиши Дональд Трамп президентлиги даврида юз берган эди. Шундан сўнг АҚШ ҳукумати 35 кунга (2018 йил 22 декабрдан 2019 йил 25 январига қадар) ўз фаолиятини тўхтатган ва бу мамлакат тарихида энг узоқ муддат давом этган. Шу ҳафта Трамп ҳукумат фаолиятининг тўхтатилишининг олдини олиш мумкинлигини айтган эди, деб хабар берди kommersant.ru.