Мамонтларни қайта дунёга келтириш учун Colossal Biosciences (АҚШ) биотехнология стартапи $200 млн жалб этди, дея хабар берди Bloomberg.
Мамонт боласини суррогат она фил дунёга келтиради. Олимларнинг таъкидлашича, мамонт боласи дунёга келгач доимий кузатув остида, кенг ва биохавфсиз қўриқхонада яшайди.
Ушбу тадқиқот бўйича ижобий натижага эришиш кўплаб олимларни хавотирга солмоқда. Сабаби туғилажак мамонт боласи ҳозирги иқлим шароитида яшаб кета оладими? Осиё филининг ҳужайраларидан фойдаланиш олимларга ўзлари хоҳлаган мамонтни берадими? деган саволлар уларни қийнамоқда.