"Юрагим оғриб, шуни маълум қиламанки, Роберт бугун тунда тинчгина жон берди. Укам мен учун нафақат жигар, балки яқин дўст ҳам эди. Ҳаммамиз уни жуда соғинамиз ва яна учрашишдан умидвормиз. Марҳумнинг хотираси доимо қалбимда. Роберт, мен сени яхши кўраман. Жойингда тинч ёт", — дейилади Америка етакчисининг баёнотида.

Роберт Трамп 14 август куни оғир аҳволда Нью-Йоркдаги шифохонага ётқизилган эди. АҚШ президенти ўша куниёқ укасини кўришга борди.

Кейинги пайтлари мамлакат ОАВ Роберт Трамп номини оиланинг жияни Мэри Трампга нисбатан даъво билан боғлиқ хабарларда тез-тез тилга ола бошлаганди. Роберт Оқ уй раҳбари ҳақидаги асарнинг чоп этилишини тўхтатишга уринди. Ўша китобда Мэри 1981 йил Дональд оиладаги учинчи ўғил, яъни отаси Фреднинг дафн маросимига келмаганини ёзган.