Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
АҚШ Яқин Шарқда кескинлик кучайиб бораётгани фонида, жумладан, ҲАМАС сиёсий бюросининг собиқ раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига жавобан Эроннинг Исроилга ҳужум қилиши эҳтимолини ҳисобга олиб, қуролли кучларида ўзгартишлар киритишини эълон қилди, деб хабар беради ria.ru.
Пентагон минтақага янги авиаташувчи зарбалар гуруҳи юборилиши ва қўшимча ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимлари жойлаштирилиши ҳақида хабар берди.
“USS Abraham Lincoln F-35C ва F/A-18 Block III қирувчи самолётлари билан АҚШ Марказий қўмондонлиги масъулиятли ҳудудига кирди”, дейилади қўмондонлик баёнотида.