АҚШ-Хитой ўртасидаги геосиёсий жараёнлар TikTok ҳақиқатда ишончли илова эканлигига ёки унинг фойдаланувчилар шахсий ҳаётига таъсири Facebook ва бошқа иловлардан кўпроқ эканлиги иддао қилинган. Ёки бу АҚШнинг Хитойга навбатдаги хийласи бўлиши мумкин.
Business Insider айнан шу масалада экспертлар билан суҳбатлашиб, TikTok да ҳам Facebook билан бир хил хавфсизлик масалалари кўрилганини айтиб ўтган.
TikTok биласизки, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жуда оммалашган бўлиб, қисқа видео-шаринг илова ҳисобланади ҳамда Хитойнинг технология гигантларидан бири ByteDance томонидан эгалик қилинади.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Fox news каналига АҚШда ушбу иловани тақиқлашни айтиб ўтиб, агар кимда ким бу иловани юклаб олса, у Хитой коммунистик партияси қўлида эканлигини (кўп фойданалавучилар шахсий маълумотларини очиб ташлайди деб ўйлашмоқда) ҳақида элон қилган.
TikTok асли америкалик бошқарувчи томонидан бошқарилади ва яна юзлаб америкаликлар ушбу илованинг хавфсизлиги, маҳсулотлари ва бошқа сиёсатларига жавоб беради. TikTok бошқарувчиси « Бизда фойдаланувчилар учун хавфсиз ва мустаҳкам ҳимояланган иловани ривожлантиришдан бошқа ниятимиз бўлмаган. Биз ҳеч қачон Хитой ҳукуматига фойдаланувчилар маълумотларини бермаганмиз ҳам, ким бўлишидан қатъий бермаймиз ҳам» деб такидлаб ўтди.
Маълумот учун: 2 ҳафта олдин Ҳиндистон ҳам TikTok ва яна ўнлаб Хитой иловаларини фойдаланишни тақиқлаган эди.