Муболағасиз айтиш мумкинки: албом маданий мероснинг енг йирик ва енг ноёб намуналарини ўз ичига олган.
"Ўзбекистон маданий мероси AҚШ ва Канада шахсий тўпламларида" номи остида нашр етилган жилд икки йил давомида тайёрланган. Жилднинг ўзига хос хусусияти шундаки, баъзи мақолалар тўплам егалари томонидан, баъзилари еса тўқимачилик соҳаси бўйича ўз изланишларини олиб бораётган мутахассислар томонидан ёзилган.
"Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси томонидан амалга оширилаётган тадқиқот ташаббуслари Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштиришга қаратилган. Лойиҳалар Эриэлл Гроуп халқаро нефт сервис компанияси кўмагида амалга оширилмоқда.