Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбирда “Ф.T.” МЧЖ раҳбари Ф.Б. фуқаро У.А.ни 13 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлар билан судланган Д.М. ва Д.Х. фуқаро А.Ю.нинг ишончига кириб, унинг фарзандини Корея давлатига ишга юбориш эвазига 1 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланди.

Ҳозирда иккала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.