АҚШ Вице-президенти Жей-Ди Вэнс агар Россия “виждонан” музокаралар олиб бормаса, АҚШ ўз қўшинларини Украинага юбориш вариантидан бутунлай воз кечмаслигини маълум қилди, деб ёзади Wall Street Journal.
“Венс, агар Москва виждонан музокаралар олиб боролмаса, Украинага америкалик қўшинларни юбориш варианти “кўриб чиқилиши”ни айтди”, дейилади нашр мақоласида Америка Вице-президентининг интервьюсига таяниб.
Ўтган йилнинг июнь ойида Путин можарони тинч йўл билан ҳал қилиш ташаббусларини илгари сурган эди. Россия зудлик билан ўт очишни тўхтатади ва музокараларга тайёрлигини эълон қилади, агар:
Украина НАТОга кириш режаларидан расман воз кечса;
Украина қуролли кучлари Россиянинг янги ҳудудларини тарк этса;
Киев ҳукумати демилитаризация ва денацификацияни амалга оширса;
Мамлакат нейтрал, қўшилмаслик ва ядросиз мақомга эга бўлса.
Давлат раҳбари шу нуқтаи назардан Россияга қарши санкциялар бекор қилинишини ҳам тилга олганди, деб хабар беради ria.ru.