Улкан оёқ излари битта акрокантозаврга тегишли деб тахмин қилинади. Охирги марта 2000 йилда кўрилган излар кўпинча сув остида, ҳатто бир неча тупроқ қатламлари остида ҳам топилади.
Техас Динозаврлар водийси давлат боғи дунёдаги бундай йўлларнинг энг яхши сақланиб қолган жойларидан биридир. АҚШ Қурғоқчилик мониторинги маркази маълумотларига кўра, бу йил Техаснинг деярли барча ҳудудида кучли қурғоқчилик кузатилмоқда. Ўтган ҳафта штатнинг 87 фоизида огоҳлантириш ҳолатлари эълон қилинди.
Бу ёз одатдагидан ҳам қуруқроқ бўлгани учун Техасдаги паркнинг ўртасидан оқиб ўтадиган дарё деярли бутунлай қуриб қолди.
Динозавр излари айнан шу ерда кўриниб қолган.