Қайд этилишича, зилзила ўчоғи Лос-Анжелес шимолида Вентура округида жойлашган. Ундан кейин бир нечта кичикроқ ер силкинишлари кузатилди.

“Ҳозирча вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, аммо зилзила бутун Вентура округида кучли сезилди”, — дейилади округ баёнотида.

АҚШнинг цунами мониторинги хизмати зилзила натижасида океандан ҳеч қандай хавф йўқлигини маълум қилди, деб хабар беради korrespondent.net.